Ўзбекистонда фуқаролик жамияти (Сентябр)

logo_uz
logo_uz_3

ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институтининг ойлик бюллетени

  Ахборотнома #1                                                                                                                       2020 йил 5-сентябр 

Ушбу нашр АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиялаштираётган “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида тайёрланган. Нашр мазмуни бўйича масъулият унинг муаллифлари зиммасида бўлиб, USAID ёки АҚШ ҳукумати қарашларини акс эттирмаслиги мумкин

12—13 август кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги Самарқанд веб-форуми бўлиб ўтди

123uzb

2020 йилнинг 12—13 август кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги Самарқанд веб-форуми "Ёшлар 2020: Глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари" мавзусида ташкил этилиб, унда дунёнинг барча қитъаларидан 1,5 мингдан зиёд иштирокчилар қатнашди. Форумда БМТ (ЮНЕСКО, ХМТ, ЮНИСЕФ, БМТТД, Аҳолишунослик жамғармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари), Парламентлараро иттифоқи, ЕХҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ ва ШҲТ экспертлари ҳамда ёшлар парламенти, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва академик бирлашмалар жамиятлари вакиллари иштирок этди.  

Самарқанд форуми давомида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида Халқаро конвенция лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 19 сентябрда ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси чоғида илгари сурилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми якунида якуний резолюция қабул қилинди. Унда дунё давлатларига ёшларнинг жамият ҳаётида тўлақонли ва аҳамиятли иштирок этиши учун аниқ имкониятлар берадиган стратегиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга тадбиқ этиш бўйича мурожаат қилинди.


Олий Мажлис палаталарининг ваколатлари кенгайтирилди

Bez_nazvaniya_1_fb8243bc

Қонунчиликка норма ижодкорлиги ва парламент назорати фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ўзгартишлар киритилди. Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланилади.

Парламент текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади  ҳамда уларнинг вакилларидан иборат Комиссия тузилади.

Комиссия:

  • давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга ҳақли;
  • давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек, фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга, уларни тушунтириш бериш учун таклиф этиши мумкин;
  • Парламентнинг тегишли палатасини бажарилган ишлар тўғрисида белгиланган муддатда хабардор қилиши керак.

Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси ва Сенатга давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, парламент сўрови, сенаторнинг сўрови, Қонунчилик палатаси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатининг сўровига жавоб ким томонидан имзоланиши аниқлаштирилди. Жавобни ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс имзолайди.


БМТ муассасалари Ўзбекистонга янги дастур орқали ёрдам кўрсатади

cq5dam

БМТ тизимига кирувчи бир қатор агентликлар Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)дан энг кўп зарарланган аҳоли қатламларига бюджети 1 миллион АҚШ долларига тенг янги дастур орқали ёрдам кўрсатади. Дастур билан:

  • меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилалари;
  • норасмий секторда ишловчи, даромадсиз қолганлар;
  • қуролли можаро ҳудудларидан қайтариб олиб келинган оилалар;
  • хотин-қизлар ҳамда зўравонликка дуч келган аёллар қўллаб-қувватланади.

Дастурни амалга ошириш чоғида Ўзбекистонда ёшларга ҳуқуқий, тадбиркорликка оид ва психологик маслаҳатлар бериб борилади.

Қўшма дастур доирасида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиб норасмий сектордаги меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш жараёнига кўмаклашиш режалаштирилган. Хусусан, ушбу йўллар орқали:

  • норасмий сектор ишчиларининг ижтимоий суғурта воситалардан фойдаланиш;
  • тўловлар мониторинги;
  • ижтимоий ҳимоя самарадорлиги ва қамровини баҳолаш;
  • эҳтиёжманд аҳоли учун меҳнат бозоридаги ўзгараётган вазиятга  мослашувчанлик билан ёндашиш каби имкониятлар тақдим этилади.

Ҳокимларга ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланиши мумкин

20151107000952

Парламентда Олий суд томонидан ишлаб чиқилган мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатлашни янада кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжат билан ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгилаш, бу масалада уларнинг ваколатларини чеклаш таклиф қилинмоқда. Ер участкаларини олиб қўйиш ҳуқуқи халқ депутатлари Кенгашларига берилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси билан ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига тақиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича уларнинг ваколатларини чеклаш, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ваколатини Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш ва шу кабиларни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, такроран кўриб чиқишга йўл қўймаслик ва давлат корхоналари (ташкилотлари) мулкларини хусусийлаштириш натижаларини бекор қилишга ўзгартиришлар киритилиши мумкин


Аёллар стартапини
қўллаб-қувватлаш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

su1ODO15976504264715_l

IT Park​ технопарки USAID​ кўмагида аёллар IТ стартапларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Tumaris Tech» лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа АКТ экотизимида аёлларнинг иштирокини кучайтиришга қаратилган: BPO (Business Process Outsourcing)дан тортиб, фриланcер сифатида ишлашни истаган аёлларга таълим бериш билан, бошланғич бизнесни ривожлантиришга ва ўқитишни инвестициялашга қадар.

Лойиҳа доирасида, айниқса аёллар стартапини  қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.  Бунда муассисларнинг камида ярми ва жамоанинг камида 60 фоизи аёллардир. Бундан ташқари, кузатув/мураббийлик институтидан фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки лойиҳа учун битта жамоага раҳбарлик қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган, керакли маслаҳат ва изоҳ берадиган битта кузатувчи/мураббий тайинланади. Энг муваффақиятли ғоялар молиялаштирилиши, баъзи иштирокчилар келажакда сармояларни мустақил жалб қилиши учун тренингларда қатнашишлари мумкин.

Рўйиҳатдан ўтиш

«Темир дафтар»лар сингари «ёшлар» ва «аёллар» дафтарлари юритилади

is22etxb1_WjCAbao

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда жорий этилган «темир дафтар»лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича «Ёшлар дафтари», ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича «Аёллар дафтари»ни шакллантириш вазифасини топширди.

Ишсиз ёшлар ва аёллар рўйхати уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатлари ҳақида маълумот берувчи «темир дафтар» жорий қилинган эди.


«Ишга марҳамат» мономарказлари ҳар бир туманда очилади

photo_2019-10-02_09-36-53-4

Президент қарори билан йил сўнгига қадар республикамизнинг ҳар бир туманида «Ишга марҳамат» мономарказларини очиш белгиланди. Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари давлатдан моддий кўмак олишлари мумкин. Ишга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри шакллантирилади.

Мономарказлар фаолияти қуйидагиларга йўналтирилади:

  • тадбиркорликка жалб қилиш;
  • камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш.

Аҳоли доимий асосда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитиш ташкил этилади, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланилади.


Ўзбекистоннинг Топ-15

"Ақл марказлари" 

design2_2

Халқаро нашрларда чоп этилганлик, тадқиқотлар ва экспертлар фикри, форумлардаги иштироки ва халқаро рейтингларда қайд этилиши бўйича шаклланган Ўзбекистоннинг «Ақл марказлари» ТОП-15 талиги

Долзарб    мавзулар  

Парламент фаолияти 

Митингларни ўтказиш бўйича қонунчилик такомиллаштирилади

ИИВ «Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта тайёрлаб, эълон қилди. Унга «намойиш», «пикет ўтказиш» ва «флешмоб» каби асосий янги тушунчалар киритилган. Тадбирни иш кунлари, икки соат давомида ва маъмурий бинолардан 300 метргача масофада жой ажратмаслик таклиф қилинган. Митингларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза бериш муддати 15 иш кунига қисқартирилган.

Қонун сиёсий партиялар, жамоат ва диний ташкилотлар томонидан ўтказилувчи митинглар, йиғин ва намойишларга тааллуқли эмас.  Лойиҳага кўра, митинглар, йиғин ва намойишлар ўтказиш фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлигига, қонунийлик, ихтиёрийлик, оммавийлик ва очиқлик, тинч асосда ўтказилиши ва томонларнинг ўзаро жавобгарлигига асосланади.

Хужжатни ўқиш

Виждон эркинлиги янги қонун билан тартибга солинади

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрирда) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтига жойлаштирилди.

Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилди. Амалдаги қонун 1998 йил 1 майда қабул қилинган.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрирда) асосий тушунчаларга аниқлик киритилган ҳамда диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари белгиланган.

Ҳужжат лойиҳасида «диний мазмундаги материаллар», «ноқонуний диний фаолият», «диний ташкилот» ва бошқа тушунчаларга изоҳ берилган. Шунингдек, унда виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари, бу борада давлат органларининг ваколатлари белгиланган.

Хужжатни ўқиш

Одам савдосига қарши курашишга оид қонун янги таҳрирда қабул қилинди

Президент янги таҳрирда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади. Ҳужжатга соҳага оид асосий тушунчалар ва тамойиллар киритилган, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш, шу жумладан вояга етмаганлар савдосига қарши курашиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари белгиланган.

Қонун янги тушунчалар билан тўлдирилган, жумладан «вояга етмаган шахс савдоси», «келиб чиқиш мамлакати», «одам савдосидан жабрланган шахс», «мажбурлаш» ва бошқа. Қонунга одам савдоси профилактикасига  бағишланган янги боб киритилган. Шунингдек, бу борада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари санаб ўтилган.


Ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш бўйича ҳисобот муҳокама қилинди

jamoatchilik

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш» бўйича қўшма ҳисобот жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ҳисобот Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки ҳамда ЮНЕСЕФ томонидан тайёрланган ва республикамизда муҳим ижтимоий ҳимоя дастурлари, уларнинг мақсадга мувофиқлиги, амалий натижаси, жадал суръати ва харажатларининг самараси тавсифларини ўз ичига олади. Ҳисоботда Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар таклиф қилинган. Баҳолаш бўйича ишлар жойларда 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг август ойига қадар ўтказилди.

Ҳисоботни юклаб олиш

Янги тайинловлар

foto_ambasciatore_2_2

Агостино Пинна, Италия Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси 24 август куни Ташқи Ишлар вазири Абдулазиз Камиловга Ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этди.  

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш вақти бўйича фикр алмашдилар. 

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у Римдаги вазирлик ва хориждаги агентликлар Бош Инспекциясида инспектор, шунингдек, Италиянинг Москвадаги Элчихонасида биринчи маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган.


1039387212_2

Мунир Мамедзаде ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади.

Сўнгги уч йил давомида у ЮНИCEФнинг Қирғизистондаги вакили ўринбосари сифатида ишлаган. У, шунингдек, ЮНИCEФнинг Озарбайжон, Молдова, Непалдаги ваколатхоналарида, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ваколатхонасида фаолият юритган.


Бошқа янгиликлар 

Бобомурод Абдуллаев тилхат асосида озод қилинди

Bez_nazvaniya_2

Қирғизистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган журналист Бобомурод Абдуллаев хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиши тўғрисидаги тилхатга асосан озод қилинди.

Аввалроқ Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаев Бишкек шаҳрида Ўзбекистон сўрови асосида ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган эди.


«UzAuto Motors»га автомобиллар нархини туширишга кўрсатма берилди

UZAuto

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси "UzAuto Motors" компанияси автомобиллар нархини 3 млндан 19 млнгача асоссиз оширгани ҳақида маълум қилди.

Комиссия «UzAuto Motors»га енгил автомобилларни туширилган нархларда сотиш, март ойидаги қарорини бекор қилиш ҳамда харидорлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берди. Бу прецендент ҳолат бўлиб, жамиятнинг эркин ва либерал рақобатдош бозорга бўлган интилишининг белгиси бўлиши мумкин.


© Copyright 2020 • info@yumh.uz • Ш. Рашидова кўчаси, 16- уй, Ташкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси 

Sent via

SendPulse