"Юксалиш" умуммиллий ахборотномаси

USAID_uz_3
logo_uz
logo_uz_3
argo_logo-color-CMYK-safe-no_words_2

   Ўзбекистонда фуқаролик жамияти  

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ва Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институтининг ойлик бюллетени

      Ахборотнома № 4                                                                                                  2020 йил 5 декабрь

Мазкур нашр Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастури доирасида АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида тайёрланди. Ахборотлар мазмуни учун муаллифлар жавобгар, USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини билдирмайди.

«Зўравонликка қарши 16 кун» кампанияси старт олди

16-days-copy

2020 йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистонда «Зўравонликка қарши 16 кун» кампанияси бошланди. Унинг доирасида «COVID-19 пандемиясининг хотин-қизларга таъсири: унинг оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, олинган сабоқлар ва кейинги қадамлар» мавзусида онлайн учрашув ўтказилди.

Олий Мажлис Сенати Раиси, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила Нарбаева, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер, парламент, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги онлайн-мулоқот давомида хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари, унинг оқибатларини юмшатиш ва кўриладиган чоралар, хусусан, амалиёт, муаммолар ва кейинги режалар ҳақида сўз борди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Аёлларнинг сиёсий-ижтимоий жараёнларда иштирокини қўллаб-қувватлашга урғу берилмоқда. Масалан, ўтган йилнинг декабрь ойида  бўлиб ўтган Олий Мажлис парламенти ва маҳаллий кенгашларга сайловларда мамлакатимиз парламенти аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал Ўзбекистон бу борада 128-ўринда эди.

Сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар манфаатларига доир, халқаро стандартлар асосида 24 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Шу қаторда 2030 йилгача гендер тенглигига эришиш стратегияси ҳам ишлаб чиқилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган йили тижорат банклари ва Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 172 мингдан ортиқ аёлларга ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 4,9 трлн сўм кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида аёллар учун жами 170 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Карантин вақтида зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳуқуқий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йил 10 апрелдан бошлаб «Ишонч телефони» хизмати ишлашни бошлаган. Ўтган давр мобайнида 4000 га яқин мурожаатлар қабул қилинди. Шулардан 40 фоизи зўравонлик ҳолатларига боғлиқ бўлиб, хотин-қизларга психологик, юридик ва реабилитация ёрдами кўрсатилган.


ЮНИСЕФ Ўзбекистондаги болалар вазияти таҳлили бўйича янги ҳисоботни тақдим этди

Capture

Бутунжаҳон болалар кунида ЮНИСЕФ ташкилоти «Ўзбекистонда болалар вазиятининг таҳлили» янги ҳисоботини эълон қилди

Ҳисоботда болаларнинг ҳаёт кечириши масаласида, жумладан, уларнинг таълим олиши ва болалар меҳнатининг тугатилиши каби ижобий тенденциялар билан бирга, кам таъминланган оилалар болаларининг ва ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоя қамрови, ҳомиладор аёлларнинг таомланиши ҳамда ўсмирларнинг руҳий соғломлиги масалаларида хавотирли тенденциялар тавсифланади.

ЮНИСЕФ ҳисоботида Ўзбекистонда болаларга нисбатан тенгсизликни камайтиришга имкон берувчи таклиф ва тавсиялар мавжуд. Хусусан, болалар қашшоқлигини ўлчовчи кўп қиррали кўрсаткичларини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бунинг натижасида турли таъсир омиллари: соғлиғи ёмонлиги, таълимнинг тўлиқ эмаслиги, паст турмуш даражаси, экологик жиҳатдан хатарли ҳудудларда зўравонлик хавфини баҳолаш мумкин.

Тавсиялар орасида болаларнинг эҳтиёжларига ва турли хатарли ҳолатларга яхшироқ жавоб бериш, шунингдек, ижтимоий таъминот, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори дастурларини самарали интеграциялаш учун ижтимоий ҳимоя тизимини кенгайтириш ва кучайтириш киради.

«Ҳисобот ўз вақтида ишга туширилди. Дунё ва Ўзбекистон COVID-19 пандемияси билан курашаётган бир пайтда таълим соҳасидаги бўшлиқлар, тўйиб овқатланмаслик, сув ва санитария шароитлари етишмовчилиги кучайиши ҳамда болалар қашшоқлиги жадал ортаётганида улар учун аҳамиятли қарорлар қабул қилишимиз, чора кўришимиз, муайян фожиали оқибатларнинг олдини олишимизда бизга ахборотлар, маълумотлар, далиллар керак», — дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзода.

Хисоботни юклаб олиш

Давлат корхоналарининг ҳисобдорлиги таъминланади

WSKhwnyXJcU5m5xweMs7ckvfG9mwkbL6

Ҳукумат қарорига биноан, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар таъсисчилари, акциядорлари ва иштирокчилари бўлган вазирлик ва идоралар энди ушбу компанияларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларига жойлаштириб боради.

Веб-ресурсларда давлат иштирокидаги компаниялар тўғрисидаги асосий маълумотлар (чекланган миқдорда кенг тарқалган ва тижорат сирларини ўз ичига олган маълумотлар бундан мустасно) чоп этилиши керак:

  • устав капитали ва давлат улуши ҳажми;
  • чорак ва йил учун бухгалтерлик баланси ва молиявий натижалар;
  • ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
  • иш жойлари сони;
  • корхоналарни бошқариш ва назорат органларининг таркиби.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги барча корхоналар чорак ва йил охирида расмий веб-сайтга эга бўлишга ва унда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, шунингдек, стратегик мақсадларга эришиш натижаларини эълон қилишга мажбур.


2021 йилдан болаларга витамин ва йод препаратлари бепул берилади

cs-treating-hypothyroidism-can-vitamins-and-supplements-help-722x406

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда болаларга витаминлар, паразитга қарши воситалар, йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга эса фолий кислотаси ва темир препаратлари бепул берилади.

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди. Қарорда аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича қуйидагича тартиб ўрнатилиши белгиланган:

2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
  • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар А витамини билан;
  • 2-10 ёшдаги болалар гелминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
  • 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади.

«Zamin» фонди эшитишида нуқсони бор болалар учун лойиҳа бошлади

02_Zamin_web-UZ_2

«Zamin» фонди «Эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш» дастури доирасида «Zamin Education» лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа мақсади — эшитиш қобилияти заиф ўқувчи болаларни жамиятда ижтимоийлашуви, ахборот технологиялари соҳасида олий ўқув юртларига ўқишга киришида қўллаб-қувватлаш.

Лойиҳа «Zamin Education» ўқув-ресурс маркази очилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IТ-мактаб билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Синфда FM-тизими ўрнатилди ва ҳар бир ўқувчига индивидуал эшитиш аппаратлари топширилди.

«Zamin Education» лойиҳасининг муваффақиятли натижаларидан келиб чиқиб, бундай синфлар республика бўйлаб барча вилоятларда йўлга қўйилади.


Ҳайвонларга шавқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазо —жаримадан тортиб қамоқгача

ISTOCK_000006835684_LARGE_GOOD_OWNER_WANTED_SONDRAP_314758-e1532538567584

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унда Жиноят кодексини 2021-модда билан тўлдириш, яъни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.

Лойиҳага кўра, ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, уни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача озодликни чеклаш ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмишлар:

  • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;
  • оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб тарқатган ҳолда содир этилган бўлса;
  • икки ёки ундан ортиқ ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса;
  • вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса;
  • «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларга нисбатан содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Айни пайтда ҳайвонларни қийноққа солиш, ўлдириш ёки майиб қилиш учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасида БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган. Худди шундай ҳуқуқбузарлик такрор ёхуд вояга етмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бош прокуратура ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда «Mehr va oqibat»  ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорлик қилди. Ушбу Жамият 2013 йилдан буён ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда.


 «SOS-болалар маҳаллалари» фаолияти такомиллаштирилади

SOS_UZB_logo

«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси бўлинмалари қайта номланади: болалар маҳаллалари — болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшлар уйлари — ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари, ижтимоий марказлар — ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 21 ноябрдаги қароридан келиб чиқиб белгиланди. Ҳужжат етим болаларни жойлаштиришнинг оилавий ва бошқа муқобил шаклларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ҳаётга тезда мослашиши учун ишлаб чиқилган. Муқобил парваришлаш хизматининг вазифаларига қуйидагилар киради: оилада яшаш шароитларига ўхшаш муҳит яратиш, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, умумий ўрта таълим олишларини таъминлаш, меҳнат кўникмаларини ривожлантириш, болани ўз оиласига реинтеграция қилиш ва бошқалар.

Муқобил парвариш қилиш хизматлари боланинг оилада яшаш, тарбияланиш, соғлиғини сақлаш, таълим олиш, маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбияланиш, меҳнат тарбиясига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, болага нисбатан номуносиб муомалада бўлишдан ҳимоя қилиш ва жамиятга қўшиш мақсадида тузилади.


Фанлар академиясида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди

ee50e0d10d9cedb02b09b5a386585d03

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Фанлар академияси тасарруфида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди.

Институтнинг асосий вазифалари этиб:

 жамият ва давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларга маслаҳат ва эксперт ёрдамини кўрсатиш;

  • ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз ичига олган таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш;
  • давлат ва ҳуқуқ соҳасида фанлараро фундаментал илмий тадқиқотларни бажариш белгиланди.

Институт 2020 йилда Фанлар академиясига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


«Вақф» фондига янги раис тайинланди

a5fc9ec4815f6257e29dac641e692977

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. 2018 йил октябрдан буён фондга раҳбарлик қилиб келган Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.

Яҳё Абдураҳмонов 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги ал-Азҳар университетида малака оширган.

2009-2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган. 2004 йилдан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани «Кулол қўрғон» жоме масжиди имом ноиби, имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган. 2018 йилдан то бугунгача Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманидаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби бўлган.

«Вақф” хайрия жамоат фонди Президент фармони билан 2018 йилда ташкил этилган. Фонднинг вазифаларига масжидлар ва диний таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш киради.


«Бизнинг барча ҳаракатларимиз аҳоли турмуш шароитини енгиллаштириш, имкониятлар яратишга қаратилиши керак» — Президент

Mirziyoyev-address-ILO

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Таъкидланишича, ўтган 10 ой мобайнида Сирдарё вилоятида 12 мингта доимий иш ўрни ташкил этилган — йил режаси 130 фоизга ошириб бажарилган. Гулистонда 2,5 баробар, Боёвутда 1,5 баробар кўп иш ўринлари яратилган. Натижада ҳудуддаги “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90 фоизи бандлиги таъминланган. 

 Худди шундай, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ва Китоб туманларида (иш ўринлари режадан 2,6 баробар ошириб бажарилган), Навоий вилоятининг Қизилтепа (3,5 баробар), Учқудуқ, Навбаҳор туманлари ва Зарафшон шаҳрида (2 баробар) кўп иш ўрни яратилган.

Шу билан бирга, қатор туманларда бу йўналишдаги ишлар қониқарсиз деб топилган. Жумладан, Бухоро туманида янги иш ўринларини яратиш режаси 30 фоизга бажарилган, холос. Худди шундай ҳолат Жондор туманида ҳам мавжуд.

«Бизнинг барча ҳаракатларимиз аҳоли турмуш шароитини енгиллаштириш, имкониятлар яратишга қаратилган бўлиши керак. Аммо биз тайинлаётган ҳокимлар буни тушунишмайди. Энди одамларни рози қилган ҳокимларгина орден ва мукофотлар олади», — деди Шавкат Мирзиёв.

Фақат йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 миллиард сўмлик қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Жумладан, 150 дан ортиқ туман ва шаҳардан ўтадиган 10 минг километр йўлда 400 дан зиёд йирик сервис объектлари учун эҳтиёж мавжуд.


Ўзбекистон ва АҚШ хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди

GI

Ўзбекистон ва АҚШнинг хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисидаги қўшма баёноти Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ҳамда АҚШ Давлат департаменти хотин-қизлар глобал масалалари бўйича офиси билан ҳамкорликда тайёрланди.  Ўзбекистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик масалаларига бағишланган 1325-сонли резолюциясини бажариш бўйича ҳаракатлар Миллий режасини ишлаб чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-сонли резолюцияси қабул қилинганининг 20 йиллигини нишонлагани қайд этилган, Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида Хотин-қизлар, тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича ҳаракатлар миллий режасини ишлаб чиқишдаги ҳамкорлик ривожланаётгани тасдиқланган.

Қўшма баёнотда «АҚШ ва фуқаролик жамияти қўллаб-қувватловида»  ушбу Режада Ўзбекистон ҳукумати томонидан хотин-қизлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга берилаётган аҳамият, шунингдек, аёлларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги иштироки фаоллашувига кўмак берилаётгани таъкидланган.

23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация АҚШ Давлат департаменти томонидан виртуал форматда ташкил этилган гендер масалаларига бағишланган халқаро форумда иштирок этди. Анжуман якунида мамлакатимиз 31 та давлат қаторида АҚШнинг хотин-қизлар иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатларни кучайтириш бўйича чақирувини имзолаб, унинг иштирокчиси бўлди.

Бундан ташқари, Давлат департементи офиси билан биргаликда Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон етакчи тадбиркор аёллари иштирокида юқори даражадаги уч томонлама бизнес-форум ўтказиш устида иш олиб борилмоқда.


Қаршида «Америкага дарча» очилади

Ems34JJWMAAYMnm

2021 йил бошида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари (American Councils) билан ҳамкорликда «Америкага дарча» ташаббусини ишга туширади ва ушбу ғоя мамлакат бўйлаб амалга оширилади.

«Америкага дарча» марказларида замонавий ресурсларга эга кутубхоналардан фойдаланиш, хусусан, электрон ва қоғозли китоблар, инглиз тилидаги илмий ва маданий манбаларни мутолаа қилиш, интернетга уланган компьютер лабораторияларидан фойдаланиш имкони яратилади. Маърифат масканларида, шунингдек, америкалик мутахассислар иштирокида маърузалар, суҳбатлар ҳамда инглиз тилида фильмлар намойиши ташкил этилади.

Бундан ташқари, «Америкага дарча» масканларида АҚШда бакалавриат ва магистратура дастурларида ўқишни истаган номзодларга бепул маслаҳат хизматини кўрсатадиган Education USA маркази фаолият юритади.

«Америкага дарча» биринчи марказининг қурилиши 30 сентябрда Қарши шаҳридаги «Баркамол авлод» марказида бошланган. Қаршидаги марказ 230 квадрат метр майдон эгаллаши ва Марказий Осиёда энг катта «Америкага дарча» маркази бўлиши кутилмоқда. Маърифат маскани компьютер лабораторияси, кутубхона, анжуманлар зали ва Education USA синфларини ўз ичига олади. Марказнинг бутун майдони замонавий шиша деворларга ва Америка услубидаги дизайнга эга бўлади.


Танзила Нарбаева: Жинсий тарбия ёпиқ мавзу бўлмаслиги керак

EoOeBFAW4AINQ_6

Олий Мажлис Сенати ва Гендер тенглиги масалалари бўйича комиссия раиси Танзила Нарбаева 12 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида болалар боғчасидан тортиб то олий таълимгача жинсий тарбиядан таълим берилиши зарурлиги, бу ёпиқ мавзу бўлмаслиги кераклиги ҳақида гапирди.

«Қизлар гинекологга кўринмаслиги керак, деган стереотиплар бор. Жинсий тарбия масаласи биз учун ёпиқ мавзу ҳисобланади. Ҳеч ким гапириши мумкин эмас. Деярли кўп оилаларда, ҳаттоки ота-она ҳам фарзандларига шу нарсаларни гапирмайди. Бу нотўғри. Биз ўйлаймизки, жинсий тарбияни болаликдан, ёшликдан олиб бориш керак. Тўғридан тўғри бўлмаса ҳам, она қизи билан, ота ўғли билан бу ҳақда гапшашиши лозим», — дейди Сенат раиси.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Маҳалла ва оила институти ташкил этилган. Унда ота-оналарга қиз ва ўғил болаларга жинсий тарбия мавзусида қанақа кўникма бериш кераклиги бўйича катта лойиҳа бошланган.


Йил бошидан ОАВлар 90 та огоҳлантириш олган

Шу йилнинг 9 ойи мобайнида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан оммавий ахборот воситаларига (ОАВ) 90 та тақдимнома ва огоҳлантириш киритган. Қонунга зид ҳолатларни бартараф этишга доир 20 га огоҳлантиришлар давлат каналларига, хусусий каналлар – Zo’r TV га 7 та ва Sevimli га 5та хат етиб борган. Даврий босма нашрларга 29 та («Ишонч» газетасига 1 та, «Сўғдиёна» газетасига 1 та, «Бекажон плюс» газетаси ва «Театр» журналига, 22 та Интернет нашрлари (Effect.uz” сайтига 3 та, “Nova24.uz”, “Qalampir” ва “Repost.uz” ва бошқа)

«АОКА айрим ОАВлар қонунбузарликка йўл қўйганида уларга асосан, оғзаки огоҳлантириш бериш билан чекланди. Шу кунгача огоҳлантириш хатлари юборилиши натижасида бирорта ахборот субъекти маъмурий, молиявий ёки жиноий жазога тортилмаган», - дейилади фонд хабарида.

   Долзарб    мавзулар

Навоийда Дўстлик ва ННТлар уйи очилди

782fdea17977c6ca16f182ff42cc1e3c1124

24 ноябрь куни Навоий шаҳрида «Дўстлик ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари уйи» биноси фойдаланишга топширилди. Унда 37 жамоат ташкилоти, шу жумладан миллий маданият марказлари ва ҳудудда фаолият кўрсатаётган ННТлар бепул асосда жойлаштирилди.

Бинони мукаммал таъмирлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 1 миллиард 800 миллион ва жиҳозлаш ҳамда компьютер ва бошқа техникалар учун 250 миллион сўм маблағ ажратилди. Иситиш ва муҳандислик коммуникация тизимлари таъмирланиб, созланди.

Ҳисоб бўйича бу Президентнинг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган иккинчи «Дўстлик ва ННТлар уйи»дир. Биринчиси Урганч шаҳрида очилган.

Суриядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун учинчи операцияга тайёргарлик кўрилмоқда

 

Ўзбекистон делегацияси Сурияга ташриф буюриб, ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган республика фуқаролари, аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги операциянинг ташкилий масалаларини ўрганди.

Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойи охирида «Меҳр» инсонпарварлик операцияси доирасида 155 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга қайтарилган. Кейинроқ октябрь ойида «Меҳр-2» операцияси ўтказилди ва унда Ироқдан 64 нафар бола ватанга олиб келинди.


Парламент фуқаролардан ҳаракат хавфсизлиги бўйича таклиф кутади

trafic

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси фуқароларга йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасини такомиллаштириш масалалари бўйича таклиф ва тавсия юборишларини сўраб мурожаат қилди. Таклифлар билан бевосита Қўмитага ёки унинг mudofaa@parliament.gov.uz электрон манзилига мурожаат қилиш мумкин.

Қўмита 2018 йил қабул қилинган ва 2018—2022 йилларга мўлжалланган Йўл ҳаракати хавфсизлигини  таъминлаш Концепцияси доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги ахборотини тинглашни ҳам режалаштирган. Якунда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилади.


Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

lPtC7zNzBVf_77SMwZ2skWvCAZY0KRXH_medium

Ўзбекистондан Қирғизистонга 18 ноябрь куни инсонпарварлик юкининг навбатдаги партияси — 200 ўринга мўлжалланган махсус шифохона контейнерлари етказилди.

Контейнерлар қўшни мамлакатда юқумли касалликлар шифохонасини қуришда фойдаланилади. Аввалроқ Ўзбекистондан тиббий буюмлар (ускуналар ва дорилар) ҳамда 3 минг тонна буғдой ҳам жўнатилган эди. COVID-19га қарши курашишда кўмак кўрсатиш учун ўзбекистонлик шифокорлар ҳам юборилиши режалаштирилган.

Янги тайинловлар

unnamed_d1e85693

Комилжон Шаробиддинович Тожибоев Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.

К.Тожибоев 1974 йил Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. Наманган давлат университетининг биология факультетини тамомлаган. Янги лавозимга қадар  у Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти директори бўлиб ишлаган.


Ўзбекистон ва рейтинглар

Ўзбекистондаги оммабоп интернет- нашрлар

design_uz_117

 «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда оммабоп бўлган интернет-нашрлари рейтингини тайёрлади. Ўзбек тилидаги интернет-нашрлар орасида Kun.uz етакчилик қилмоқда. SimilarWeb маълумотларига кўра, сайтга ойига ўртача 15 млн киши киради. Telegram’да унинг обуначилари сони 1,5 млнга яқин, Instagram’да эса икки баробар кўп — 3 млн.

Рус тилидаги нашрлар орасида Gazeta.uz ва Podrobno.uz оммабоп ҳисобланади. Масалан, Gazeta.uz сайтини ойига 3,2 млн киши кириб ўқийди,  Podrobno.uz ўқувчилари 1,7 млн киши. Telegram’да иқтибос келтирилиши индекси бўйича кучли бешликка Kun.uz, Xabar.uz, Uza.uz, Daryo.uz, Qalampir.uz киради.

Юклаб олиш

Топ 30 блогерлар ва инфлюенсерлар 

design2_uz_4

Telegram'даги журналистлар, илғор фикрловчилар  ва жамоат арбобларининг фаолияти кўрсаткичлари асосида Ўзбекистоннинг  блогерлари ҳамда инфлюенсерлари Топ-30 талиги шакллантирилди. Уларнинг айримлари ўз каналининг обуначилари ва кунлик қамрови сонига кўра, қатор йирик нашрлар билан рақобатга кириша олади. Масалан, Xushnudbek.uz каналига 320 мингдан зиёд киши обуна бўлган. Ҳар куни унинг постларини 1,7 млндан кўп киши ўқийди. Обуначилар сони бўйича кучли бешликка — Troll.uz, Davletovuz, Rais Buva ва Даврон Файзиев киради.

Юклаб олиш

«Юксалиш» УМҲ ҳар йилги рейтингни янгилади

design4_uz_3

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди. Улар ёш бўлишларига қарамай, салмоқли тажриба орттиришган. Сўнгги бир неча йил давомида турли соҳаларда ўз салоҳиятларини намоён этишга, илғор ғоя ва нуқтаи назарларини илгари суришга ҳам улгуришган.

Рейтингни шакллантиришда раҳбарларнинг маълумоти, билими, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

Юклаб олиш

Бошқа янгиликлар

Спорт маҳаллалари 3 млндан 10 млн сўмгача маблағ олади

file_5bb86dccefbf23

Ўзбекистоннинг барча туман ва шаҳарларида ҳар чоракда «Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла» танлови ўтказилади. Бу Президентнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган.

Танловда ғолиб бўлганларга «Маҳалла» фонди маблағлари ҳисобидан пул мукофотлари берилади:

1-ўрин – 10 млн сўм;

2-ўрин – 5 млн сўм;

3-ўрин – 3 млн сўм.

Ютуқлардан спорт майдончаларини қуриш ва жиҳозлаш ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш учун фойдаланиш мумкин.


Журналистлар ва юристлар ўртасида маслаҳатлашув учун платформа яратилмоқда

10706060

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) оммавий ахборот воситалари вакиллари мунозарали масалалар бўйича адвокатлар билан маслаҳатлашадиган махсус веб-сайт яратилишини эълон қилди.

Платформада Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда мунтазам равишда шарҳлар, видеолар, оммавий ахборот соҳасидаги адвокатларнинг саволларига жавоблар ва шарҳлар жойлаштирилади


ИИВ: Гулнора Каримова жонига қасд қилмаган ва коронавирусга чалинмаган

Ички ишлар вазирлиги Гулнора Каримованинг ўз жонига қасд қилгани ва коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларни рад этди. У суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамоқда, дейилди вазирлик баёнотида.

22 октябрь куни Зангиотадаги колонияда жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримованинг саломатлиги ёмонлашгани, у коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу ҳақда, жумладан, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова томонидан юритилиши тахмин қилинадиган Instagram’даги @iman.k17 аккаунтида хабар қолдирилган. «Ўтган бир неча кунда унинг аҳволи ўта оғирлашган», дейилган хабарда.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тарқатилган ушбу хабарларни асоссизлигини маълум қилди. Қайд этилишича, «унинг аҳволи яхши, COVID-19`га чалинмаган, ўпка пневмонияси ҳам йўқ».


2021 йил Давлат дастури учун таклифлар қабул қилинмоқда

w

«Юксалиш» УМҲ қарорлар қабул қилинишида аҳолини кенг жалб қилиш, фуқаролар билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Jamoatchilik.uz орқали 2021 йил Давлат дастури учун таклифлар қабул қилиш ташаббуси билан чиқди.

Бунинг учун Jamoatchilik.uz платформасига кириш ва «Таклиф юбориш» тугмасини босиш кифоя. Ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириши, изоҳлар қолдириши мумкин. Тўлдириш шакли ўзбек ва рус тилида мавжуд.

Ташаббус амалга оширилгандан буён ўтган вақт ичида Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича 1,8 мингдан зиёд таклифлар келиб тушди.

Таклиф юбориш

Metsenat.uz платформасида рўйхатдан ўтган талабалар сони
1 000 дан ошди

1qw

Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва «Меҳрли қўллар» хайрия фонди томонидан эълон қилинган 400 миллион сўмлик таълим гранти дастурига ариза топширганлар сони 1000 нафардан ошди.

Эслатиб ўтамиз, metsenat.uz лойиҳаси бу — таълимга ҳомийлик қилишни истаган ташкилотлар ҳамда муҳтож талабаларни боғловчи платформадир. Талабалар грант ёки стипендияларни қўлга киритиши учун энг аввало платформадан рўйхатдан ўтиб, эълон қилинган дастурларга ариза топширишлари керак.


Жамоатчилик мониторинги

design_uz_116

  «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Давлат дастури ижроси юзасидан доимий равишда жамоатчилик мониторингини ўтказиб келади. Бунда нафақат ижро учун масъул давлат идораларидан олинган сўров ва маълумотлар жамланади, балки бевосита жойларга ҳам чиқилади.   

Биргина 2020 йилда Ҳаракат мутахассислари ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда қатор ННТлар иштирокида республиканинг 6 вилоятида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди. Ишбилармон доиралар, ижтимоий сектор, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди. Мониторинг ишчи гуруҳи, шунингдек, Давлат ва Инвестиция дастурларига мувофиқ, қурилиши, таъмирланиши ва реконструкция қилиниши кўзда тутилган иншоотларни бориб кўрди.

Тадбирлар Конрад Аденауэр фондининг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси кўмагида ташкил этилди.

Қачон ва қаерда?

25—26 июнь — Фарғона вилояти

6—8 октябрь — Қашқадарё вилояти

4—5 ноябрь — Самарқанд вилояти

6—7 ноябрь — Бухоро вилояти

23—24 ноябрь — Хоразм вилояти

25—26 ноября — Қорақалпоғистон  Республикаси

 


Ўзбекистонда антикоррупция лабораториялари ташкил этилмоқда

photo_2020-12-06_01-57-18

Ўзбекистонда илк бор антикоррупция лабораторияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ишга туширилмоқда. Ушбу ташаббус “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Минтақавий мулоқот”(Словения) халқаро нодавлат ташкилоти кўмагида амалга оширилмоқда.

Антикоррупция лабораторияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистонда антикоррупция ҳафталиги доирасида ўтказилган “Давлат хизматчилари фаолиятида “ҳалоллик вакцинаси”ни жорий этиш масалалари” мавзусидаги халқаро онлайн-семинар давомида тақдимот қилинди.

Лойиҳа саккиз босқичда олиб бориладиган йирик антикоррупцион тадқиқотларни ўз ичига олади. Якуний мақсад — таълимнинг барча босқичларида, яъни мактабгача таълимдан олий таълимгача имкон қадар кўпроқ коррупция ҳолатларининг тўлиқ манзарасини ҳосил қилиш.

Батафсил

Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг муваффақиятлари

Ишсиз бўлган 420 киши меҳнат бозорида талабгир касблар бўйича ўқитилади

SABR_13

7 ноябрь куни Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Эҳтиром маҳалласида маҳаллий ривожланиш бўйича экспериментал марказ очилди.

Ушбу марказ Республика «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази томонидан Хоразм вилояти «Интербилим»  нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда «Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Фарғона вилоятлари қишлоқларида ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ижтимоий шерикликнинг инновацион механизмлари ҳамда тадбикорлик кўникмаларини ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг кам таъминланган қатлами, айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Давлат ижтимоий буюртмаси шаклидаги лойиҳа Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилмоқди. Ушбу маблағлар ҳисобига зарур ўқув ва ишлаб чиқариш ускуналари, инвентарлар ва материаллар сотиб олинди. Хоразм вилояти бандлик бош бошқармаси кўмаги билан ўқув курслари учун жой ажратилди.

Марказда Ҳонқа, Боғот ва Ҳазорасп туманларидан келган ишсиз аёллар ва ёшлар учун 6 йўналиш: тикувчилик ва халқ ҳунармандчилиги, қандолатчилик, сартарошлик, бухгалтерия ҳисоби ва комьпютер саводхонлиги бўйича бепул қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилди. Курсларни малакали ўқитувчилар, амалиётчилар, тажрибали тадбиркорлар ва ҳунармандлар олиб боради. Лойиҳа доирасида 420 га яқин ишсиз фуқаро ишбилармонлик кўникмаларини, шунингдек, меҳнат бозорида талабгир касбларни ўзлаштиради.


«Downside Sport Uz» ташаббуси: «OscarT21» муаллифлик лойиҳаси

DSC_0329-1536x1021

Пойтахтдаги «Downside Sport Uz» ижтимоий-ахборот лойиҳаси «OscarT21» деб номланган муаллифлик ташаббуси билан чиқди. Лойиҳа ақлий имконияти чекланган фаол, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, таълимга инвестициялар жалб қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, Даун синдромига чалинган болаларни ўқитишга қаратилган.

Лойиҳа миссияси ноодатий болаларни жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб биладиган хулқ-атворнинг ижтимоий моделини шакллантириш. Бундай давлатда ва жамиятда ноодабий бола ўзини бошқалар каби эмаслиги учун айбдор ҳис қилмайди. Қўрқув, бехабарлик, ҳуқуқларнинг бузилиши ўтмишда қолди.

«Бундай моделни ногиронларнинг ўзи ва уларнинг ота-оналари яратиши мумкин. Қачонки, улар қизиқарли ҳаёт кечириш, саёҳат қилиш, ишлаш, жамият учун фойдали бўлиш қанчалик муҳимлигини тўлиқ тушуниб етишса. «Биз учун бизсиз ҳеч нарса йўқ». Биз эҳтиёжларимиз ва талабларимизни яхшироқ тушунамиз ва биламиз. Шунинг учун биз гаплашишимиз ва ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишимиз мумкин», — дейди «Downside Sport Uz» ННТ.

«Downside sport», «OscarT21» муаллифлик бренди маҳсулотларини downsidesport.uz расмий веб-сайтидан «Акциялар» бўлимидан сотиб олиш мумкин. Хайрия функцияси ақлан заиф одамларни ўқитиш ва иш билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш учун фаолдир.

Лойиҳа шиори — «Ҳеч нарса имконСИЗ эмас, имконСИЗ нарсага кўпроқ вақт керак!»


Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳақида подкаст

Sharoit-podcast-twitter

Тошкент шаҳридаги «Sharoit Plyus» ногиронлар жамоат бирлашмаси ННТ инклюзив ривожланишга бағишланган подкастнинг биринчи сонини тайёрлади.

Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раиси Ойбек Исоқов, «Umnichka» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Шаҳноза Икромова ва Сассекс университети (Буюк Британия) Тараққиёт муаммоларини ўрганиш институти докторанти Дилмурод Юсупов Президент томонидан шу йил октябрь ойида имзоланган «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини муҳокама қилди.

Подкастни тинглаш

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича норматив ҳужжатлар тўплами битта Telegram-каналда

photo_2020-09-04_12-53-12_2

Ёш дастурчи Саламат Авезов Telegram мессенжерида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича «Disability Rights» махсус каналини яратди.

Унинг мақсади — ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятдаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқларни ҳамма билан тенг равишда амалга оширишга кўмаклашиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Муаллиф тез-тез бериладиган саволларга жавобларни Telegram-каналида тушунарли шаклда жойлаштиради, айрим қонун ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар беради. Фойдаланувчилар саволларини @nogironhuquqibot ботига юборишлари мумкин.

Мен каби жисмоний имконияти чекланганлар ҳар куни қийинчиликларга дуч келади, шу жумладан ҳуқуқий соҳада ҳам, дейди Саламат Авезов. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топиш учун улар кўплаб ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқишлари керак. Мен энг кўп талаб қилинадиган маълумотларни битта каналда тўплашга ҳаракат қилдим, маълумотлар базасини аста-секин тўлдириб бораман.

© Copyright 2020 • info@yumh.uz • Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Ш.  Рашидов кўчаси, 16-уй

You received this email as you are on the mailing list of the Nationwide Movement "Yuksalish" (Uzbekistan). 

If you are not willing to receive the newsletter, please Unsubscribe

Sent via

SendPulse